Салливаннинг сўзларига кўра, Украина ўз ҳудудларини “услубий, тизимли асосда” озод қилмоқда. Салливан Россия армияси шимоли-шарқда ҳужум уюштиришга ҳаракат қилаётганини тасдиқлади, бироқ Украина Қуролли Кучлари уларни самарали тарзда қайтарди, ўз навбатида жануби-шарқда муваффақиятли ҳужум операцияларини ўтказди.
Оқ уй Украина ҳужумининг секин суръатидан ҳафсаласи пир бўладими, деган саволга Салливан Қўшма Штатлар Украинага маслаҳат беришини, Украина эса қандай давом этиш бўйича қарор қабул қилишини таъкидлади.
Август ойи бошида Жо Байден маъмурияти Конгрессдан 24 миллиард доллар сўраган, бунинг бир қисми Украинага ёрдам бериш учун кетади.