Ссылки доступа

Тел-Авивдаги тартибсизликларда 160 дан ортиқ одам жароҳатланди


Тел-Авивда шанба куни кечаси эритреялик муҳожирлар ўртасида оммавий тўқнашувлар юз берди.

The Jerusalem Post хабарига кўра, 160 дан ортиқ киши, жумладан тартибсизликларни тўхтатишга уринган 50 нафар полициячи жароҳатланган.

Тўқнашув Исроилда яшаб юрган Эритрея фуқаролари ўртасида бўлиб ўтди. Кўплаб мамлакатларда 2 сентябрь куни Эритрея маданияти фестиваллари ўтказилади. Тел-Авивдаги Эритрея элчихонаси атрофида шу куни Эритрея ҳукумати сиёсатига қарши қочқинлар ҳамда амалдаги ҳукумат тарафдорлари ўртасида оммавий муштлашув билан ўтди. Намойишчилар бир-бирига тош отган, дўкон ойналарини синдирган, ахлат қутиларини ёқиб юборган.

Полиция тўқмоқ ва шовқин гранаталаридан фойдаланган, 39 нафар намойишчи ҳибсга олинган.

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳу якшанба куни бу масала бўйича хавфсизлик хизматлари билан учрашди. Унга кўра, тартибсизлик иштирокчиларига нисбатан қаттиқ чоралар кўрилади, ҳусусан улар мамлакатдан бадарға қилиниши мумкин.

XS
SM
MD
LG