Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Аввалроқ Gazeta.uz нашри хабар берганидек, плита 4 сентябрь куни, филиалнинг залида янги ўқув йилига бағишланган тадбир бўлиб ўтаётганда тушиб кетган.
Ҳозирда бинонинг қурилиши ҳамда мукаммал таъмирланиши ҳолати мутахассислар жалб қилинган ҳолда ўрганилмоқда, дейилади хабарда.
Ҳолат бўйича прокуратура томонидан терговга кадар текшириш ҳаракатлари бошланган.
СамДУ Каттақўрғон филиалининг ўқув биноси 2008 йилда фойдаланишга топширилган.