“[Референдум тўғрисидаги] масала ҳали узил-кесил ҳал этилмаган, бироқ референдум ўтказилиши, шунчаки муддатлари кейинроқ белгиланиши айтилган эди. Сайловчилар рўйхатини тузиш каби зарурий тайёргарлик ишлари ишлари олиб борилмоқда. Масала билан ҳудудий сайлов комиссияларимиз шуғулланиши керак. Яъни, биз тайёрмиз. Тадбирнинг муддатлари эса ҳозирча маълум эмас”, — деган Ўтемисов.
Утемисовга кўра, тегишли қарор қабул қилинса, МСК 2023 йилдаёқ АЭС масаласи бўйича референдумни ўтказишга улгуради.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев 1 сентябрь куни АЭС қуриш ёки қурмаслик масаласини умумхалқ референдумига олиб чиқишни таклиф қилган. Энергетика вазирлиги тегишли давлат органлари ва жамоатчилик билан бирга президент таклифининг ижро тафсилотларни ишлаб чиқаётганини маълум қилган. Хусусан, овозга қўйилаётган масаланинг бюллетендаги матни қандай кўринишда бўлиши муҳокама қилиниши айтилган.
Марказий сайлов комиссияси жорий йилда Қозоғистонда атом электр станциясини (АЭС) қуриш бўйича референдумни ўтказишга тайёр. Бу ҳақда МСК аъзоси Шавкат Ўтемисовга таяниб КазТАГ ахборот агентлиги хабар бермоқда.