Ссылки доступа

Маск Қримда Starlink алоқасини ўчиришга буйруқ бермаганини айтди


Space X ширкати асосчиси Илон Маск Қримда Starlink сунъий йўлдош алоқасини ўчириб қўйгани тўғрисида матбуотда тарқалган хабарларни “асоссиз” деб атади. Унга кўра, Starlink Қримда азалдан активация қилинмаган эди.

Маск Х ижтимоий тармоғида ёзган постида, Украина ҳукумати унга шошилинч равишда Starlink алоқасини “Севастопол йўналиши бўйлаб ишга туширишни” илтимос қилгани, аммо у бунга рози бўлмаганини таъкидлаган.

“Бундан мақсад Россиянинг Қора денгиздаги флотини йўқ қилиш бўлган, деб тахмин қилганман. Агар украин ҳукумати илтимосини қабул қилсам, SpaceX йирик ҳарбий ҳаракатга ва конфликтнинг кучайишига аралашиб қолган бўларди”,- деб ёзди Маск.

Аввалроқ CNN SpaceX ширкати раҳбари Илон Маск ўтган йили украин ҳарбийларига алоқа хизматини кўрсатувчи Starlink сунъий йўлдошини махфий равишда ўчириб қўйишга буйруқ бергани ва бундан мақсад Украина армиясининг дронлар воситасида Севастополга ҳужум қилишига йўл қўймаслик бўлгани тўғрисида хабар берган. Телеканал мазкур маълумотни АҚШда 12 сентябрь куни сотувга чиқарилиши режалаштирилаётган Уолтер Айзексоннинг Илон Маск тўғрисидаги китобидан олган.

Китоб муаллифининг ёзишича, Маск ҳақиқатан ҳам унинг ҳаракатлари Украинадаги вазият кескинлашувига сабаб бўлишидан қўрқади ва унинг айрим қадамлари мана шу қўрқув остида ташланади. Россиянинг қайси амалдори Маскни “Ядровий ҳужум эҳтимоли” тўғрисида огоҳлантиргани юзасидан китобда маълумот йўқ. Аммо Илон Маск Россия Украинага бостириб кирганидан сўнг телефон орқали президент Владимир Путин билан мулоқот қилган эди.

XS
SM
MD
LG