Ссылки доступа

Мирзиёев кейинги ҳафтада АҚШга сафар қилади


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кейинги ҳафтада Америка Қўшма Штатларига сафар қилиши кутилмоқда.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълумотига кўра, Мирзиёев АҚШга сафар чоғида БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нутқ сўзлайди.

Шунингдек, Ўзбекистон президенти ташриф давомида АҚШ президенти Жо Байден таклифига кўра ўтказиладиган “С5+1” форматидаги Қўшма Штатлар ҳамда Марказий Осиё давлатлари етакчилари учрашувида ҳам иштирок этади.

Асадов ўз хабарномасида 14-15 сентябрь кунлари Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрида минтақа давлатлари раҳбарларининг галдаги Маслаҳат учрашуви ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммитида қатнашажагини маълум қилган.

Қайд этилишича, мазкур анжуманларда Ўзбекистон президенти қатор муҳим ва долзарб таклифу ташаббусларни илгари суради, минтақада савдо-иқтисодий, транспорт-логистика алоқалари, “яшил” иқтисодиёт ва энергетика, сув ва экология соҳаларида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларига қарши биргаликда курашиш каби масалалар юзасидан ўз мулоҳазаларини баён этади.

XS
SM
MD
LG