Расмий билдирувидан келиб чиқилса, икки ой ичида давлат бюджети тақчиллиги 12,2 триллион сўмни ташкил қилган.
Маълумотда иддао қилинишича, харажатларнинг 19,3 триллиони, яъни 80,1 фоизи ижтимоий соҳа ва аҳолини қўллаб-қувватлашга сарфланган.
Август ойида Озодлик иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоровнинг Олий Мажлис Қончунчилик палатасидаги чиқишига таянган ҳолда Ўзбекистон давлат бюджети тақчиллиги 2023 йилнинг биринчи ярмида 27, 4 триллион сўмни ташкил этгани ҳақида хабар берганди. Шундан келиб чиқилса, саккиз ой ичида бюджет дефицити 39,6 триллион сўмга етди.
Жамшид Қўчқоров Қонунчилик палатасидаги чиқишида жорий йилнинг олти ойида давлат бюджети даромади 102,3 триллион сўм бўлгани ва бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 11 фоизга кўплигини айтган. Давлат бюджети харажатлари эса 129,1 триллион сўм бўлган. Бюджетнинг харажат қисми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 25,3 фоизга кўпайган.
Ўзбекистон ҳукумати жорий йилда давлат бюджети 4,2 триллион сўм профицит билан якунланишини прогноз қилган эди. Бунда бюджет даромади 232,1 триллион сўм, харажат 227,9 триллион сўм бўлиши кутилаётганди.
2022 йилда ҳам ҳукумат давлат бюджетининг харажатлар қисмига амал қила олмаган эди. Ўшанда Олий Мажлис бюджет харажатларини 2 миллиард долларга кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилган.
Ўзбекистонда июль-август ойлари оралиғида давлат бюджетининг даромадлари 38,1 триллион сўмни, харажатлари эса 50,3 триллион сўмни ташкил қилди, деб маълум қилди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.