Ссылки доступа

Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё — АҚШ» саммитида иштирок этди


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни Нью-Йоркда Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ раҳбарларининг «С5+1» форматидаги биринчи саммитида иштирок этди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Тадбирда АҚШ президенти Жо Байден, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов иштирок этди.

Давлат раҳбарлари савдо-иқтисодий шерикликни кенгайтириш истиқболлари, «яшил» тараққиёт, энергетика хавфсизлигини таъминлаш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилиш, минтақавий хавфсизлик, терроризм ва трансчегаравий жиноятчиликка қарши курашиш соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.

Учрашув якунида минтақа мамлакатлари ва АҚШ ўртасидаги ўзаро англашувни янада чуқурлаштириш ва амалий шерикликни кенгайтириш юзасидан келишувларга эришилди.

XS
SM
MD
LG