Таъкидланишича, лойиҳаси доирасида республика ҳудудларидаги 26 та тақсимловчи подстанциялар рақамли подстанцияларга, жумладан, диспетчер назорати ва маълумотларни йиғиш (SCADA) тизимига модернизация қилинади.
Рақамли ҳимоя релеси ва иқлимга чидамли лойиҳа подстанцияларнинг табиий офатлар ва экстремал об-ҳаво ҳодисалари пайтида ишлаш ишончлилиги ва чидамлилигини оширади, шунингдек, минтақавий электр таъминотидаги узилишларнинг олдини олади.
Шунингдек, ушбу лойиҳа Ўзбекистонга мамлакатнинг ортиб бораётган талабини қондириш учун зарур бўлган қўшимча энергияни ишончли етказиб бериш имконини беради.
ОТБ лойиҳаси «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ (ҲЕТ) давлат тақсимлаш компаниясининг молиявий бошқарув салоҳиятини мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Бундан ташқари, ҲEТда гендер тамойилларини жорий этишни институциялаштиришни қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, корхона ва Тошкент давлат техника университети ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорлик доирасида талаба қизларни ўқитиш орқали аёллар ва қизларнинг энергетика соҳасида иштирокини рағбатлантириш мақсадида 250 минг доллар миқдоридаги техник ёрдам гранти тақдим этилади.
Бундан ташқари, Франция тараққиёт агентлиги (ФТА) 70 млн евро миқдорида қўшма молиялаштиришни тақдим этади.