Баъзи юк машина ҳайдовчилари айтишича, улар Тожикистонга кириш учун бир ҳафтадан бери навбатда турибди.
Ҳайдовчиларининг сўзларига кўра, улар Россия ва Қозоғистондан Тожикистонга озиқ-овқат ва қурилиш материаллари олиб келган, лекин чегарадаги навбат деб катта зарар кўрмоқда, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам яроқсиз ҳолатга келмоқда.
Тожикистон Божхона хизмати изоҳига кўра, юк машиналарининг тўпланиб қолиши вақти-вақти билан бўлиб турадиган ҳолат ва бу назорат-кўрик тадбирлари кучайтирилгани билан боғлиқ. Бундан ташқари, 2013 йилгача ишлаб чиқарилган автомобилларни Тожикистонга олиб кириш 2 ноябрдан тақиқланади, бу ҳам чегарадан ўтаётган автомобиллар сонини кескин кўпайтирган.
Назорат-кўрик тадбирлари кучайтирилганининг яна бир сабаби, 7 сентябрь куни Сурхондарё вилояти ҳудудидаги Тожикистон билан чегара постларида оғирлиги 70 килогармм бўлган гиёҳвандлик моддалари (героин ва гашиш) қўлга олинганлиги бўлиши мумкин, дейди суҳбатдошлар.