“Режага мувофиқ, 1 октябрдан Ўзбекистонга Россия газини етказиб бериш бошланади, барча зарур инфратузилма ва газ қувурлари юқори босимли газни қабул қилишга тайёр”, — деган вазирлик масъули.
Аввалроқ Ўзбекистон ҳукумати Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида "Газпром" билан республикага табиий газ етказиб бериш бўйича икки йиллик шартнома имзолаган эди, йилига етказиб бериш ҳажми қарийб 2,8 миллиард куб метрни ташкил қилади.
Жорий йилнинг 16 июнь куни Петербург Халқаро иқтисодий форумида Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома ва республика газ узатиш тизимини Россия газини қабул қилишга тайёрлаш бўйича “йўл харитаси” имзоланган эди.
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, шартнома доирасида жорий йилнинг 1 октябридан кунига 9 миллион кубометр табиий газни импорт қилиш бошланиши мўлжалланмоқда. Йиллик ҳажм эса қарийб 2 миллиард 800 миллион кубометрни ташкил этади.