Портлашга кучли чақнаш сабаб бўлган. Портлаш ортидан ёнғин чиққан.
“16 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 3 та автонарвон соат 02:48 да ҳодиса рўй берган ҳудудга етиб бориб, ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилмоқда”, дейилади хабарда.
Ижтимоий тармоқларда бу воқеанинг ввидеоси тарқалмоқда. Уларда кучли портлаш овозини эшитиш мумкин. Яқин атрофдаги хонадонлар, савдо ва бошқа марказларнинг ойналари портлаш оқибюатида сингани айтилмоқда. Айрим хонадонларга тез ёрдам машиналари етиб борган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёнғин оқибатида жароҳатланганлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг Тошкент вилоят филиалига олиб келинганини билдирди. Бирооқ қанча одам жароҳатлангани тўғрисида маълумот берилмади.
“Ҳозирга қадар улар орасида ўта оғир тан жароҳати олганлар йўқ. Айни пайтда шифокорлар томонидан жабрланганларга барча керакли тиббий ёрдам кўрсатилмоқда”, деб маълум қилди СС.
Воқеа жойи ва унинг атрофидаги хонадонларда жароҳатланганларга ҳам шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
ФВВ ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳодиса “Самолёт қулаши оқибатида содир бўлган” мазмунидаги хабарларни рад этди.
Uzbekistan Airports портлаш Тошкент аэропорти фаолиятига таъсир қилмаганини ва аэропорт чекловларсиз одатий режимда ишлаётганини маълум қилди.
Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган Inter Logistics МЧЖга қарашли омборхонада 28 сентябрь куни соат 02:43 кучли портлаш юз берди. Бу ҳақда Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги хабар тарқатди.