Бош имом-хатиб Рамил Беляев бошчилигидаги Финландия татарлари жамияти делегациянинг Ўзбекистонга бўлиб ўтган ташрифи якунланди, деб хабар қилди «Дунё» ахборот агентлиги.
Ўзбекистон элчихонаси маълумотларига кўра, делегация таркибида Финляндия татар мусулмон жамиятининг 10 дан ортиқ вакиллари республикага келди.
20-27 сентябр кунлари Ўзбекистонда бўлган делегация аъзолари Самарқанд, Бухоро ва Хивадаги қадамжоларни зиёрат қилди, Тошкент шаҳри татар жамоатчилиги билан учрашувлар ўтказди.
Делегацияни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров ҳам қабул қилди.
Учрашув ва мулоқотлар чоғида диний таълим, илмий-тадқиқот фаолияти, диний маърифат ва масжидлар фаолиятини ривожлантириш, зиёрат туризмини фаоллаштириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва Финляндия зиёрат туризми соҳасида ҳамкорлик қилади

Финляндия мусулмонлари вакиллари делегацияси Ўзбекистондаги исломий қадамжоларни зиёрат қилди. Ташриф доирасида икки мамлакат ўртасида зиёрат туризмини фаоллаштириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.