Расман билдирилишича, Курдистон ишчи партиясига қарашли 20 та объект, жумладан, қурол омборлари вайрон қилинган.
Курд жангариларига алоқадор Rudaw ахборот агентлиги Ироқдаги Кандил тоғ тизмалари орасидаги ҳудуд Туркия томонидан бомбардимон қилингани тўғрисида ёзди. Бу ерда Курдистон ишчи партиясининг ҳарбий базаларидан бири жойлашган.
Курдистон ишчи партияси расмий сайтида Анқарадаги террор партия билан ҳамкорлик қиладиган “Ўлмас батальон” гуруҳи томонидан амалга оширилгани тўғрисида маълумот берилган.
1 октябрь куни Туркия Ички ишлар вазирлиги биноси олдида худкуш ўзини портлатиб юборган эди. Расмий маълумотда худкушнинг шеригини полиция отиб ўлдиргани айтилади. Ҳужум оқибатида икки полициячи яраланди. Ҳукумат бу ҳодисани террор сифатида баҳолади.
Туркия Анқарада Ички ишлар вазирлиги биноси олдида худкуш ўзини портлатгани ортидан Ироқ шимолидаги курд жангарилари объектларига ҳаводан зарба берди.