Тошкент вилоятида тўрт ёшли боланинг жасади топилди, деб хабар берди Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов.
Унинг сўзларига кўра, боланинг жасади Зангиота туманидаги хусусий уйлардан бирининг ҳожатхонасидан топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги хусусий уйлардан бирининг ҳожатхонасидан тўрт ёшли боланинг жасади топилди. Қасддан одам ўлдириш моддаси бўйича жиноят иши очилди.