Қозоғистон Миллий гвардиясининг 6636-ҳарбий қисмида муддатли ҳарбий хизматга чақирилган сафдор ўлик ҳолда топилди.
МГ матбуот хизматининг иддаосига кўра, сафдор “хизмат қуролидан ўз бошига ҳаёт билан чиқишмайдиган жароҳат етказган”.
Фожиа 9 октябрь куни соат тахминан 01:20 да содир бўлганлиги айтилмоқда. Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.
Ўтган йилдан бери қозоқ Қуролли Кучлари сафида аскарларнинг, хусусан, муддатли ҳарбий хизматга чақирилган сафдорлар ва қуйи бўғин хизматчилари ўлими билан боғлиқ ўндан ортиқ ҳолат ошкор этилди. Қозоғистон Мудофаа вазирлиги армиядаги ушбу ўлимларга изоҳ берар экан, “масъулиятни ўз зиммасига олишини, бироқ, ҳарбий хизмат “хавф туғдирувчи кўплаб омиллар” билан боғлиқлигини, жамиятда содир бўлаётган жараёнлар ҳарбийлар орасида ҳам содир бўлишини" таъкидлаган.
Миллий Гвардия матбуот хизматининг иддаосига кўра, сафдор “хизмат қуролидан ўз бошига ҳаёт билан чиқишмайдиган жароҳат етказган”.