Аллабергенова пойтахт туманларидлан бирига раҳбарлик қиладиган илк аёл бўлди. Бунга қадар бу лавозимга аёл киши тайинланмаган эди.
1971 йилда Тошкент шаҳрида туғилган Нилуфар Аллабергенова 1995 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. У пойтахтнинг Яшнобод, Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманларида прокурор ўринбосари лавозимларида ишлаган.
2019 йилдан то шу кунгача у Яккасарой тумани прокурори бўлган.
Нилуфар Аллабергенова Яккасаройда дарахтлар ноқонуний кесилишига ҳеч қандай юридик баҳо бермагани ортидан тилга тушган эди. 2020 йил февралида Тошкент шаҳар прокурори Яккасарой тумани Юнус Ражабий маҳалласида 81 туп дарахт кесилгани ортидан Аллабергеновага қонунлар ижроси устидан етарлича прокурор назорати ўрнатилмагани учун ҳайфсан берган эди.
Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ҳокими лавозимига Нилуфар Аллабергенова тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги 9 октябрда хабар берди.