Вазирлик "Фаластин-Исроил можароси тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонларга олиб келгани ва Яқин Шарқдаги вазиятни сезиларли даражада мураккаблаштирган ҳолат кескинлашганидан жиддий хавотир билдирган".
"Биз курашаётган томонларни қуролли қарама-қаршиликни тез фурсатларда тугатиш ва инқирозни сиёсий ҳамда дипломатик воситалар орқали ҳал қилиш учун барча чораларни кўришга чақирамиз", дейилади вазирлик баёнотида.
Ташқи ишлар вазирлиги уруш оқибатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайди.
Баёнотда уруш ҳудудида бўлган Ўзбекистон ватандошларига оид бирор маълумот берилмаган. Ҳозирча қурбонлар ва жароҳатланганлар орасида ўзбекистонликлар бор-йўқлиги номаълум.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида “Фаластин ва Исроил можароси ҳудудидаги” вазиятдан хавотирда экани тўғрисида баёнот эълон қилинди.