Олмаота полицияси Россия полицияси талабига кўра, якутиялик фаол Айхал Аммосовни ҳибсга олди. Ҳозирда уни Россияга экстрадиция қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Orda.kz телеграм канали Олмаота полициясига таяниб хабар берди.
Айхал Аммосов (паспортдаги исми Игор Иванов) - Россиядаги ёқут (саха) халқининг мустақиллиги ҳаракати фаолидир. Аввалроқ ёқут миллий мустақиллиги ҳаракати бўлмиш "Қаршилик" ҳаракати хабар беришича, Олмаотада уни фуқаролик кийимидаги шахслар ушлаб номаълум томонга олиб кетишган. Ҳозир у билан алоқа йўқ.
Нашрнинг ёзишича, Аммосов “РФ Саха Республикаси ИИББ талабномасига биноан” қўлга олинган. Аммосов Россияда "армияни обрўсизлантириш"да айбланмоқда. Бу модданинг ўхшаши Қозоғистон қонунчилигида мавжуд эмас, шунинг учун у экстрадицион моддалар рўйхатига киритилмаган.
Қозоғистонда россиялик сиёсий муҳожирлар мунтазам ҳибсга олинади, аммо улар экстрадицион бўлмаган модда бўйича айбланаётган бўлса, қоида тариқасида, мамлакатдан чиқиб кетишии тақиқланиб, озод этилади.
Айхал Аммосов (паспортдаги исми Игор Иванов) - Ёқут (Саха) халқининг мустақиллиги ҳаракати фаоли. У Россиянинг Украинага босқинига қарши чиққан. Норозилик намойишларида у “армияни обрўсизлантириш”да айбланиб уч марта жаримага тортилган, 2022 йил августида эса унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Шундан сўнг Аммосов Қозоғистонга кўчиб ўтган.
Аммосов Қозоғистондан Европа давлатларидан бирига кетишни режалаштираётган эди.
Ёқут мусиқачиси ва фаоли Айхал Аммосов душанба куни Қозоғистонда ғойиб бўлган эди.