Яна бир ишчи касалхонага ётқизилган. Учтепа туман ҳокимининг ўринбосари Азиз Наимов қолган икки ишчининг аҳволи қониқарли эканини билдирган.
“Айни дамда туман Ички ишлар бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади расмий хабарда.
Аввалроқ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент шаҳар Учтепа тумани Бешқайрағоч кўчасида 11 октябрь куни соат 14:21 да оқова сувлар учун котлован қазилаётган пайтда ўпирилиш юз бергани ва “тупроқ остида уч ишчи қолиб кетган бўлиши мумкин”лиги тўғрисида хабар берганди.
Хабарда “ҳодиса жойига зудлик билан етиб борган шаҳар ФВБнинг 2 та қутқарув отряди 16 нафар қутқарувчи томонидан тупроқ остида қолиб кетган фуқароларни қидирув ишлари олиб борилаётгани” таъкидланган.
Воқеа жойига шаҳар ФВБ, ССБ, ИИБ раҳбар ходимлари чиққан. Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳар Учтепа туман ҳокимлиги оқова сувлар учун котлован қазиётган беш ишчини тупроқ босиб қолганини ва улардан икки нафари ҳалок бўлганини тасдиқлади.