Ссылки доступа

Тожикистонда суюлтирилган газ нархи яна ошди


Суюлтирилган углеводород гази (СУГ) ёки пропан-бутан - бу Тожикистонда энг кенг тарқалган муқобил ёқилғилардан бири бўлиб, автомобилларнинг қарийб 60 фоизи бу газда юради.

11 октябрь куни ёқилғи қуйиш шохобчаларида суюлтирилган газнинг литри нархи 7 сомонийдан ошди. Икки кун аввал бу турдаги ёқилғининг литри 6,5 сомоний эди.

Ҳайдовчиларнинг сўзларига кўра, шу кунларда айрим ёқилғи қуйиш шохобчаларида суюлтирилган газ тақчиллиги кузатилмоқда.

Суюлтирилган углеводород гази (СУГ) ёки пропан-бутан - бу Тожикистонда энг кенг тарқалган муқобил ёқилғилардан бири бўлиб, автомобилларнинг қарийб 60 фоизи бу газда юради. У бензин ёки дизель ёқилғисига нисбатан арзон ёқилғи ҳисобланади.

Тожикистонда охирги марта суюлтирилган газ нархи шу йилнинг август ойида кўтарилган эди.

Тожикистон монополияга қарши кураш хизмати вакилларининг айтишича, суюлтирилган газ нархининг ошиши ушбу ёқилғини экспорт қилувчи мамлакатларда ҳам кузатилмоқда. Тожикистонга суюлтирилган газнинг қарийб 90 фоизи Қозоғистондан кириб келади. Тожикистон шунингдек Ўзбекистон, Туркманистон ва Россиядан ҳам газ сотиб олади.

Минтақанинг бошқа мамлакатларида ҳам ёқилғи нархи ошмоқда. Масалан, Қирғизистонда бензин нархи ошган. Бунга сабаб сифатида Қозоғистон темир йўли орқали ёқилғини келтиришдаги муаммолар айтилган. Бу ўз навбатида Қирғизистон ёқилғи бозорида тақчиллика олиб келиши кутилмоқда.

Тожикистонда ёқилғи нархининг ошиши, қоида тариқасида, озиқ-овқат ва бошқа товарлар нархининг ошишига олиб келади.

XS
SM
MD
LG