Мулозимга кўра, 2022 йил якунлари бўйича 4 минг 306 киши, 2021 йилда 4 минг 55 киши, 2020 йили 3 минг 877 киши, 2019 йили эса 4 минг 356 киши Россия фуқаролигидан бош тортган.
Шу йилнинг ўтган тўққиз ойи ичида Россия фуқаролиги хорижда 15,1 минг киши томонидан қабул қилинган, уларнинг катта қисмини аралаш никоҳда туғилган болалар ташкил этади. Климовнинг айтишича, 2022 йили хорижда 23,5 минг киши Россия фуқаролигини қабул қилган.
Умумий ҳисобга кўра эса, 2022 йилда 691 минг киши Россия фуқаролигини қабул қилган, бу эса, РБКнинг ёзишича, 2021 йилдагига нисбатан 6,4 фоизга камдир. 2021 йили 735 мингдан зиёд, 2020 йили 656 минг, 2019 йилда эса 498 минг киши Россия фуқаролигини қабул қилган. Нашр қайдича, 2022 йилгача бўлган сўнгги йилларда Россия паспортини олганлар сони доимий равишда ўсиб келган.
Россия ТИВнинг РБК томонидан келтирилган маълумотига кўра, ўтган йили Украинанинг 297 минг нафар фуқаросига Россия фуқаролигини бериш ҳақида қарор (бунга ўхшаш қарорларнинг 43 фоизи) қабул қилинган.
2022 йилда Россия фуқаролигини олганлар сони бўйича иккинчи ўринни тожикистонликлар (174 минг киши) эгаллаган. Маълумотларга кўра, ўтган йили, шунингдек, арманистонлик 45 минг, қозоғистонлик 42 минг, ўзбекистонлик 27 минг ва озарбайжонлик 23 минг киши Россия паспортини олган.
2023 йилнинг тўққиз ойи мобайнида 4 минг 400 киши Россия фуқаролигидан воз кечган. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги консуллик департаменти директори Алексей Климов маълум қилди. Унинг интервьюси вазирлик сайти орқали ёйинланган.