Ссылки доступа

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди


Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси Исроилда бўлган фуқароларга тез ва масофадан туриб консуллик рўйхатидан ўтишни сўради.

Консуллик рўйхатидан ўтмаган фуқароларга мурожаат қилиб, анкетани белгиланган шаклда тўлдиришни сўраган.

«Ушбу маълумот фавқулодда вазиятларда тез ёрдам кўрсатиш учун муҳимдир», — дейилади элчихона хабарида.

Бундан ташқари, шаҳар маъмуриятлари томонидан эвакуация ва яшаш жойидаги ўзгаришлар, фавқулодда консуллик ва юридик ёрдам кўрсатиш ишида ўз вақтида ҳисобга олиш учун янги алоқа маълумотлари ҳақида хабар бериш сўралган.

Консуллик бўлимининг алоқа рақамлари: 03-672-2466; 03-672-2371; 03-758-5075; 03-758-5076; 054-485-1397.

Элчихона маълумотига кўра, Исроилда 10 мингга яқин Ўзбекистон фуқароси истиқомат қилади ва вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланади.

XS
SM
MD
LG