Ссылки доступа

Ўзбекистондаги энг баланд турар жой биноси — Nest One қурилиши якунланди


Uzbekistan - Nest One, the Tallest Building in Uzbekistan
Uzbekistan - Nest One, the Tallest Building in Uzbekistan

Ўзбекистондаги илк осмонўпар турар жой биноси баландлиги 267 метр, элликдан ортиқ қаватдан иборат. Бино 27 000 тонна темир, 150 000 тонна бетондан, мингдан зиёд инсоннинг туну-кун қилган меҳнати эвазига қуриб битказилди.

Nest One – Ўзбекистондаги биринчи осмонўпар мамлакатдаги энг баланд турар жойи биноси бўлди. Бинода жами 1029 та хонадон ва 29 та тезюрар лифт мавжуд.

2019 йил августида қурилиши бошланган Ўзбекистондаги илк осмонўпар бино – Nest Oneнинг эълон қилинган умумий баландлиги 267 метрни ташкил этади.

Аввал хабар берилишича, Murad Buildings ва Туркиянинг Özgüven Mimarlık ширкати томонидан амалга оширилаётган лойиҳанинг умумий қиймати 150 миллион АҚШ долларига тенг.

XS
SM
MD
LG