Ссылки доступа

Қозоғистон Россия ташвиқотини томоша қилишга имкон берувчи портални блоклади


Қозоғистонда ҳукумат Россия ташвиқот каналларини томоша қилиш имконини берувчи Спутник24 интернет порталини блоклади.

"Сибирь.Реалии" нашри Қозоғистондаги блокировкаларни кузатувчи онлайн-трекерларга таяниб ёзишича, Спутник24 душанба куни ҳам Қозоғистонда ишламаётган эди. Унинг иловасини минтақавий Google Play иловалар дўконидан ҳам юклаб олиш мумкин бўлмади.

Порталнинг блокланишига расмий сабаб сифатида "Қозоғистон ҳудудида лицензияланмаган телеоператорлар хизматларидан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотларни тарқатиш” кўрсатилмоқда.

Апрель ойида Спутник24 Эстонияда айнан Россия каналларини томоша қилиш имконини тақдим қилгани учун блокланган эди.

Россиянинг Sota телеграм канали ёзишича, Россия президентининг махсус вакили Михаил Швидкой Владимир Путин билан учрашувда “Қозоғистонга ташрифдан сўнг Қозоғистонда Россияни, Россияда Қозоғистонни мақтаб ёзиш" кузатилаётганини айтган.

Февраль ойида Латвия Миллий Электрон Оммавий Оммавий Кенгаши қатор рус ташвиқотини олиб бораётган ОАВ сайтларини блоклаган эди.

2022 йил октябрь ҳолатига кўра, Қозоғистонда Россиянинг 200 дан ортиқ теле ва радиоканаллари эфирга узатилган, бу Қозоғистонда эфирга узатилаётган хорижий каналларнинг 70 фоизини ташкил қилади.

Аввалроқ Қозоғистон экстремизм тарғиботи туфайли Россиянинг «Царьград» телеканалини блоклаб қўйган эди. «Царьград» блокировка қилиш тўғрисидаги қарор “Қозоқ миллатчилари Ғалаба куни арафасида рус аёлларини қўрқитмоқда”, “Қозоғистондан русларни ҳайдаб юборган Мамбет [ҳақоратли ифода]” сарлавҳалари остидаги нашрлар учун телеканалга экстремизм тарғиботига оид тўртта огоҳлантиришдан сўнг қабул қилинган.

XS
SM
MD
LG