Ссылки доступа

Қирғизистон элчихонаси Россияда 4-қаватдан қулаб ҳалок бўлган аёл ҳақида маълумот берди


Россияда 700 мингга яқин қирғиз фуқароси истиқомат қилади ва ишлайди.

Россия оммавий ахборот воситаларида Москва вилоятининг Павшино ҳарбий шаҳарчасида 4-қаватдан қулаб тушган қирғизистонлик аёл топилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Деразасидан аёл тушиб кетган ўша хонадон ичида пичоқ билан жароҳатланган эркак ҳам топилган.

Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси бу воқеа назоратга олинганини айтмоқда. Ҳалок бўлган 37 ёшли қирғизистонлик аёлнинг жасади яқинларига топширилган. Жароҳат олган 52 ёшли эркак эса ҳозирда шифохонанинг жонлантириш бўлимида.

Айрим ОАВ ва телеграм каналлар бу воқеа ўтган ой охирида, 29 октябрь куни содир бўлганини айтмоқда.

Қирғизистон Меҳнат, ижтимоий ҳимоя ва миграция вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг биринчи ярмида Қирғизистонга хориждан 297 нафар мамлакат фуқаросининг жасади етказилган. ТИВ ўтган йили 350 нафар қирғизистонликнинг жасади ватанига жўнатилганини, шулардан 200 дан ортиғи Россияда вафот этганини маълум қилган.

Россияда 700 мингга яқин қирғиз фуқароси истиқомат қилади ва ишлайди. Сўнгги 30 йил ичида 650 мингдан ортиқ қирғизистонлик Россия фуқаролигини олган.

XS
SM
MD
LG