Ссылки доступа

Беморга тегажоқлик қилганликда гумонланган “Тез ёрдам” ходими ҳибсга олинди


Тошкентда беморга жинсий тегажоқлик қилганликда гумонланган “Тез ёрдам” ходими ҳибсга олинди, деб хабар берди «Газета.uz» пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси матбуот котиби Нилуфар Исохоновага таянган ҳолда.

“Тез ёрдам” ходимига нисбатан Олмазор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 119-моддаси 1-қисми (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) билан жиноят иши очилган. Бу моддага асосан 5 йилдан 8 йилгача қамоқ жазоси назарда тутилган.

Озодлик 17 ноябрга ўтар кечаси “Тез ёрдам” шифокори бемор аёлга тегажоқлик қилгани тўғрисида журналист ва блогер Шаҳноза Соатова маълум қилгани ҳақида хабар берган эди.

Унга кўра, “ёлғиз ўзи ёш боласи билан” яшайдиган бемор аёлга “Тез ёрдам” шифокори “учта шприцда укол қилган” ва шундан сўнг аёлнинг “оёқ-қўллари бўшашиб, ўзига бўйсунмай қолган”.

Шаҳноза Соатованинг ёзишича, “тезёрдам шифокори аёлнинг ожизлигидан фойдаланиб унга ножўя қилиқлар қилган, қўли билан жинсий зўрлаган. Яна кўпроқ ишлар қилмоқчи бўлгану, аёл ҳоли борича қаршилик қилавергач, ниҳоят кетган”.

Блогер ўша маълумотида, ички ишлар органлари аёлнинг бу борада ёзган аризасини қайтариб олишга ундаётгани ҳақида ёзган эди.

XS
SM
MD
LG