ЮНЕСКО Бош конференцияси 1985 йилда Болгария пойтахти Софияда ўтказилганди. 1985 йилдан сўнг ЮНEСКО Бош конференциялари ташкилотнинг Париждаги штаб-квартирасида ўтказиб келинаётган эди.
“Сентябрь ойи бошида президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Ўзбекистон ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессиясини Самарқандда ўтказишга тайёрлигини маълум қилган эди”,- дейилади расмий хабарда.
Президент матбуот хизматининг билдиришича, Шавкат Мирзиёев ушбу қарорни қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдирди.
“Минтақамизда биринчи марта ўтадиган ушбу муҳим глобал миқёсдаги тадбир халқаро ҳамжамиятга Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатларининг улкан цивилизацион салоҳиятини яна бир бор намойиш этишга хизмат қилади, деб ишонаман”, — деган Мирзиёев.
Хабарларда айтилишича, ЮНEСКОга аъзо давлатлардан ҳеч бири, 34-сессиядан 42-сессиягача Бош конференцияни ўз мамлакатида ўтказиш ташаббуси билан чиқмаган эди.
ЮНEСКО Бош конференциясининг навбатдаги 43-сессияси 2025 йилда Самарқандда ўтказиладиган бўлди. Бу борадаги қарор Франция пойтахти Парижда ўтаётган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 42-сессиясида қабул қилинди. Расман билдирилишича, 43-сессияни Самарқандда ўтказиш таклифини Ўзбекистон киритган.