Агентликнинг билдиришича, муштлашув 25 ноябрда Краснодар шаҳридаги “Точно” корхонасининг қурилиш объектда содир бўлган. Корхонага тегишли қурилиш кранидан фойдаланиш масаласида ўзаро келишмовчилик оқибатида 50 нафардан ортиқ ўзбекистонлик муҳожир ўртасида жанжал келиб чиққан.
“Ҳозирги вақтда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия ваколатхонаси ходимлари томонидан корхона раҳбарияти ва ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда томонларни ўзаро келиштирган ҳолда жавобгарликка тортмасдан ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда”, дейилади билдирувда.
Россияда ўзбек меҳнат муҳожирлари ишьтирокида оммавий жанжаллар бундан авваллари ҳам юз бериб турган. Масалан, 2019 йилда Москвада, 2021 йилда эса Санкт-Петербургда ўзбекистонликлар иштирокида оммавий муштлашувлар содир этилгани қайд этилган.