Ссылки доступа

Чимбойда бир оиланинг беш аъзоси ис газидан ўлди


Қорақалпоғистоннинг Чимбой туманида бир оиладан бўлган беш кисши ис газидан заҳарланиб вафот этди.

Бош прокуратуранинг билдиришича, бу ҳодиса 15 декабрь соат 11:45 лар атрофида «Кеңес» овулидаги М.Б., нинг уйида юз берган.

Заҳарланиш оқибатида 66 ёшли эркак М.Б., 62 ёшли аёл З.М., 37 ёшли аёл С.Б., 15 ва 12 ёшли икки нафар қиз воқе жойида вафот этган.

28 ёшли Т.О. (эркак) ва 23 ёшли А.Б. (аёл) оғир ва хушсиз аҳволда туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Расмий статистикага кўра, ҳар йили ис газидан юзлаб ўзбекистонликлар заҳарланади ва уларнинг кўпчилиги ўлим билан якунланади.

Озодликнинг 18 декабрдаги Zimiston дастурида Фарғона ва Наманганда икки оиланинг 8 аъзоси ис газидан ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Бош прокуратура 21 ноябрда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида эр-хотин, 25 октябрда эса Самарқанд вилояти Оқдарё туманида бир оиланинг уч аъзоси, жумладан, 4-синф ўқувчиси ва 4 яшар бола ис газидан заҳарланиб вафот этганини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG