Ссылки доступа

Қозоғистоннинг шимолида полиция уч кишини тишлаб ташлаган бўрини ўлдирди


Бўри аввалроқ ит ва чорва молларига ҳам ҳужум қилиб юрган.

Караганда вилоятининг Каркаралинск шаҳрида полициячилар уч кишини тишлаб ташаган бўрини отиб ўлдирди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Бўри икки аёлга 21 декабрь куни эрта тонгида шаҳар чеккасида ҳужум қилган. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, аёллар қутуришга қарши эмланган ва касалхонага ётқизилган.

Аниқлик киритилишича, бўри аввалроқ ит ва чорва молларига ҳам ҳужум қилиб юрган.

XS
SM
MD
LG