Ссылки доступа

ЕОИИ давлатлари раҳбарлари Санкт-Петербургда йиғилди


Бундан ташқари, Санкт-Петербургда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг анъанавий норасмий учрашуви ҳам бўлиб ўтади.

25 декабрь куни ЕОИИга аъзо мамлакатлар президентлари Владимир Путиннинг таклифига биноан Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун Санкт-Петербургга келди.

Маҳаллий ОАВ хабар беришича, душанба куни Борис Елцин номидаги Президент кутубхонасида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг тор доирадаги йиғилиши бўлиб ўтган.

Президентлар интеграция жараёнларини янада такомиллаштиришни муҳокама қилиши режалаштирилган. ЕОИИ давлатлари ва Эрон ўртасида эркин савдо шартномаси имзоланиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, Санкт-Петербургда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг анъанавий норасмий учрашуви ҳам бўлиб ўтади.

Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи (ЕОИИ) Россия етакчилик қилаётган, Қозоғистон, Қирғизистон, Беларус ва Арманистонни ўз ичига олган иттифоқдир.

Европарламент ва Еврокомиссияга санкцияларни четлаб ўтиш бўйича ҳисобот ёзиб берган "Очиқ мулоқот" жамғармасининг таъкидлашича, ЕОИИ давлатлари Россияга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бермоқда. Масалан, ташқи савдо бўйича расмий статистик маълумотлар Қозоғистондан Россияга катта миқдорда санкцияланган товарлар етказиб берилаётганидан далолат беради. Экспертлар Қозоғистондан Россияга ҳарбий саноатда қўлланиладиган маҳсулотлар экспорти ортганига ишора ҳам қилган.

ЕОИИ ҳукуматлари санкцияларни четлаб ўтишда Россияга ёрдам бераётганини рад этади.

XS
SM
MD
LG