Ссылки доступа

Токаев интернет-трафикнинг муқобил, Россия – Қозоғистон – Эрон йўналишини ташкил қилишни таклиф этди


Унинг сўзларига кўра, бу Ҳинд океани соҳиллари бўйлаб ўтувчи мавжуд халқаро линияларга уланишга имкон беради.

Қозоғистон президенти Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарлари саммитида Россия-Қозоғистон-Эрон йўналиши бўйлаб оптик толали линияни ташкиллаштиришни кўриб чиқишни таклиф қилди.

Қосим-Жомарт Тўқаевнинг сўзларига кўра, бу Ҳинд океани соҳиллари бўйлаб ўтувчи мавжуд халқаро линияларга уланишга имкон беради.

“Бу Евроосиё маконида транзитнинг муқобил йўналишини яратибгина қолмай, балки ЕОИИ маълумотлар логистикасидаги мавқеини глобал даражада сезиларли даражада мустаҳкамлайди”, дейди Токаев.

Аввалроқ Россия расмийлари Европа россиялик операторларни трафик алмашинув пунктларидан бутунлай узиб қўйса, интернет-трафикни бошқа давлатлар орқали йўналтиришга тайёрлигини маълум қилган эди.

ЕОИИга Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия киради.

ЕОИИнинг Санкт-Петербургдаги саммитида қатор ҳужжатлар, жумладан, ЕОИИ ва Эрон ўртасида эркин савдо шартномаси имзоланди.

XS
SM
MD
LG