Ссылки доступа

"Қозоқмис" конида яна бир кончи ҳалок бўлди


«Қозоқмис» миллий компанияси Улитауда жойлашган Жиланди конида ҳайдовчи ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.

“Соат 18:30да Шарқий Сари-Оба конининг участкаларидан бирида ер ости машинасинининг ҳайдовчиси 1992 йилда туғилган бошқа ҳайдовчини беихтиёр уриб юборган. Натижада ходим ҳаётга мос келмайдиган тан жароҳатлари олган”, дейилади компания матбуот хизматининг хабарида.

Махсус комиссия ҳодисани ўрганмоқда.

Бу "Қозоқмис" конларида ишчиларнинг ўлими билан боғлиқ сўнгги пайтларда биринчи воқеа эмас. Аввалроқ компанияга қарашли Жайсан конида икки кончи, Шарқий Жезқазғон конида ҳам икки кончи ҳалок бўлган эди.

XS
SM
MD
LG