Ссылки доступа

"НеМолчи.kz" асосчисига Қозоғистонда 6 та жиноий иш очилган


Смаилова ҳозир Европа давлатларидан бирида сиёсий бошпана олишга мурожаат қилган.

"НеМолчи.kz" жамғармасининг асосчиси Динара Смаиловага (Дина Тансари) нисбатан ёлғон маълумотни тарқатиш, шахсий дахлсизликни бузиш ҳамда иккита фирибгарлик моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Унга нисбатан жами олтита судга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда 27 декабрь куни Қозоғистон ИИВ Тергов бошқармаси бошлиғи ўринбосари Самат Аисов маълум қилди.

Жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб сифатида Дина Тансарининг ижтимоий тармоқларда зўравонлик ҳолати ҳақида берган маълумот ҳамда зўравонлик қурбонларига ёрдам сифатида маблағ йиққани кўрсатилган. Аисовнинг айтишича, Тансарининг постларидаги баъзи важлар ўз тасдиғини топмаган ва бу "муайян фуқароларнинг асосли шикоятларига сабаб бўлди".

Дина Тансари бу айбловларни рад этмоқда ва жиноий ишларни у раҳбарлик қилаётган фондни ёмон отлиқ қилишга уриниш деб баҳолаган.

Аввалроқ Қозоғистон полицияси Дина Тансарини қидирувга берганлиги ҳақида маълумот тарқаган эди.

Кузда Дина Смаилова сўнгги икки йил давомида оиласи билан яшаб келаётган Грузияга киритилмаган. Смаилова Грузия Ички ишлар вазирлигининг ушбу қарорини Қозоғистон сўрови билан бевосита боғламоқда. Унинг сўзларига кўра, зўравонлик қурбонлари, асосан аёллар ва болалар юридик ёрдам сўраб мурожаат қилишлари мумкин бўлган халқаро инсон ҳуқуқлари жамғармаси ташкил этилишидан қозоқ ҳукумати манфаатдор эмас.

Смаилова ҳозир Европа давлатларидан бирида сиёсий бошпана олишга мурожаат қилган.

XS
SM
MD
LG