Бишкек шаҳар суди “Кампир-обод иши” бўйича 12 нафар айбланувчининг уларни ҳибсда қолдирган туман суди қарори устидан апелляциясини рад этди.
“Кампир-обод иши” доирасида 2022 йил октябрь ойида 27 киши ҳибсга олинган, улардан 12 нафари ҳибсда, қолганлари уй қамоғида.
Ҳибсда Равшан Джеенбеков, Азимбек Бекназаров, Жениш Молдокматов, Кубанычбек Кадыров, Айданбек Акматов, Марат Баязов, Кенешбек Дуйшебаев, Айбек Бузурманкулов, Бектур Асанов, Ильгиз Шаменов ва Темир Махмудовлар қолмоқда.
Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров “Кампир-обод иши” бўйича тергов жараёнига бир неча бор изоҳ бериб, ҳибсга олинганлар “халқни тинчини бузгани”, шунингдек, “давлат тўнтариши” уюштиришга уринганини таъкидлаган.
“Кампир-обод иши” бўйича гумонланувчилар қирғиз-ўзбек чегарасида жойлашган Кампир-обод сув омбори ҳудудининг Ўзбекистонга ўтказилишига, ушбу объектни муҳофаза қилиш қўмитаси ташкил этилишига очиқдан-очиқ рози бўлмаганликларини билдиргач, ҳибсга олинган. Ушбу жиноий иш қўзғатилишига Бишкекдаги кафелардан бирида “Кампир-обод сув омборини муҳофаза қилиш қўмитаси” аъзоларининг йиғилишидан яширин тарзда олинган аудиоёзув асос бўлди.
Улар “халқ тинчини бузишда”, шунингдек, “давлат тўнтариши” уюштиришга уринганликда айбланмоқда.