Ссылки доступа

Сурхондарёнинг 8 та туманига газ таъминоти қайта тиклангани айтилмоқда


Сурхондарё вилоят “Ҳудудгаз”и Термиз шаҳри, Термиз, Қумқўрғон, Жарқўрғон, Қизириқ, Бандихон, Ангор туманларига 28 декабрь куни соат 16 дан бошлаб босиқчма-босқич табиий газ таъминоти тикланганини маълум қилди.

28 декабрь куни эрталаб “Ўзтрансгаз” “Музработ-Душанбе” магистрал газ қувурининг 101-190 километрлари оралиғида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли Сурхондарёнинг 8 та тумани газ таъминотидан узилиб қолганини билдирган эди.

Ўзбекистонда ҳар йили куз ва қиш мавсумида энергетик инқироз кузатилади.

Жорий йилда ҳукумат расмийлари электр ва газ таъминотидан муаммо бўлмаслиги, аварияларга йўл қўймаслик учун қатор чоралар кўрилганини билдирган эди. Аммо шунга қарамай, газ ва электр етишмовчилиги бу йил ҳам сезиларли даражада кузатилмоқда.

Жумладан, Озодлик 12-20 декабрь кунлари ҳавонинг совиб кетиши ортидан газ босимининг пасайиши ва электрнинг огоҳлантирмасдан ўчирилиши оқибатида кўплаб иссиқхоналарда етиштирилаётган помидор, бодринг, қалампир каби экинларни совуқ ургани ҳақида хабар берганди.

Бунинг оқибатида тадбиркорлар кўрган зарарнинг миқдори борасида ҳозирча расмий ҳисоб-китоблар йўқ.

XS
SM
MD
LG