Ссылки доступа

Ислом уйғониш партиясининг фаолларидан бири тожик қамоғида вафот этди


Тожикистон ҳукумати Ислом уйғониш партиясини 2015 йилдаги собиқ мудофаа вазири ўринбосари Абдухалим Назаровнинг муваффақиятсиз қўзғолонини қўллаганликда айблаб, партия фаолиятини тақиқлаган.

Тожикистонда фаолияти тақиқланган Ислом уйғониш партиясининг данғаралик фаоли Ражабали Комилов 4 январь куни Вахдат шаҳридаги колониялардан бирида вафот этди.

Ўлимнинг расмий сабаби ҳозирча маълум қилинмаган.

Озоди радиосининг қамоқхона шифохонасидаги манбаси 63 ёшли Комиловнинг фалаж бўлганини маълум қилди. Яқинларининг айтишича, Ражабали аввалига Душанбедаги "Биринчи Совет" колониясида жазо муддатини ўтаган, икки ой аввал соғлиғи ёмонлашганидан сўнг Вахдат қамоқхонасига ўтказилган.

2019 йилдаги Human Rights Watch ҳисоботида Ражабали Комилов Ислом уйғониш партиясига аъзо бўлганликда ва гўёки 1992-1997 йиллардаги фуқаролар уруши пайтида жиноят содир этганликда айбланиб, 2018 йилда 10 йилга қамалгани айтилган.

Ражабали Комиловнинг акаси, тожик мухолифатининг Европадаги вакилларидан бири Жаннатулло Комилнинг айтишича, Ражабалига қарши иш уни Европадан қайтишга мажбурлаш учун қўзғатилган.

Тожикистон ҳукумати Ислом уйғониш партиясини 2015 йилдаги собиқ мудофаа вазири ўринбосари Абдухалим Назаровнинг муваффақиятсиз қўзғолонини қўллаганликда айблаб, партия фаолиятини тақиқлаган. Бироқ партия фаоллари бу иддаоларни рад этиб, асл мақсад тожик сиёсий ҳаётидан мухолифатни йўқотиш эканини урғулайдилар. Ҳозирда ўнлаб партия аъзолари қамалган, яна ўнлаб фаоллари хорижда бошпана топган.

XS
SM
MD
LG