Ссылки доступа

Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишель муддатидан олдин лавозимидан кетмоқчи


 Шарль Мишель
Шарль Мишель

Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишель муддатидан аввал эгаллаб турган лавозимидан кетиб, Европарламент сайловида қатнашмоқчи. ЕИ қонунларига кўра, бир шахс ҳам Европа кенгаши раҳбари лавозимини эгаллаб, ҳам парламент депутати бўлиши мумкин эмас.

июль ойи бошида очиқланишини қайд этган.

Шарль Мишель сайловда Бельгиянинг "Ислоҳотчи ҳаракат" либерал партиясидан номзод ўлароқ қатнашади. У мазкур партияни 2011 йилдан 2019 йилгача бошқарган.

Мишель Европа кенгаши раҳбари вазифасини 16 июль куни Европарламент аъзоси сифатида қасамёд қабул қилмагунича давом эттираверади. Агар бу вақтга бориб ворис номзоди аниқланмаса, Европа кенгаши раҳбари вазифасини Венгрия вакили бажара бошлайди, чунки ўша пайтда Европа Иттифоқи кенгашига Венгрия раислик қилаётган бўлади.

48 ёшли Шарль Мишель бельгиялик бўлиб, у Европа кенгаши раҳбари лавозимини 2019 йилда эгаллаган. Ўша пайтгача эса сиёсатчи Бельгия бош вазири лавозимини эгаллаган ва мамлакат тарихидаги энг ёш ҳукумат раҳбари бўлган эди.

Мишелнинг ваколат муддати 2024 йил ноябрида тугайди. Европарламент сайлови эса июнь ойи бошига белгиланган. Европа кенгаши раҳбари одатда икки ярим йилга тайинланади ва бу лавозимни эгаллаган шахснинг ваколатлари яна шунча муддатга чўздирилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG