Бу билан республика доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 фоизга ўсган.
«Доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 2,1 минг кишига ошмоқда», дейилади расмий билдирувда.
Узбекистона аҳолиси 2023 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 64,6 минг кишига кўпайган.
Статистика агентлиги ўтган йилнинг ноябрида эълон қилган маълумотда қайд этилишича, Ўзбекистонда умр кўриш ўртача 74,3 ойни ташкил қилмоқда. Ушбу кўрсаткич эркаклар учун 72,1 ёш, аёллар учун 76,6 ёшга тўғри келган.
Агентлик ҳисоботида айтилишича, 2023 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда аҳолининг 5,4 фоизни 65 ва ундан юқори ёшдагилар ташкил қилган.