Ссылки доступа

ФВВ Костенко конидаги фожиага маъсул шахсларни ошкор қилди


Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазири Сирим Шарипхонов Костенко конидаги фожиага маъсул айрим шахслар исмларини ошкор қилди.

“Бу раҳбариятдаги масъуллар. Хусусан, бош директор Яблонский, кадрлар бўйича директор Винокурова, кўмир бошқармаси техник директори Белий, кўмир бошқармаси ижрочи директори Огай ва бошқалар”, деди Шарипхонов. Вазирдан иқтибосни маҳаллий ОАВ келтирмоқда.

Аввалроқ, аварияни тадқиқ этган ҳукумат комиссияси иш “меҳнат хавфсизлиги талабларини бузганликда” 19 нафар масъул шахсни айби борлигини аниқлаган эди.

Қарағанда вилоятида Костенко номидаги кўмир конида 28 октябрга ўтар кечаси содир бўлган портлаш ортидан 46 киши ҳалок бўлган. Кўмир конидаги ҳалокат ортидан Қозоғистонда 29 октябрь умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди.

Мазкур кон “АрселорМиттал Темиртау” ширкатига қарашли бўлган. Расмий маълумотларга кўра, саккизта кон ва Қарағанда вилоятидаги металлургия комбинатига эгалик қилувчи “АрселорМиттал Темиртау” ширкати объектларида сўнгги 15 йил ичида 100 дан зиёд одам ўлган.

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев кондаги фожиадан сўнг “АрселорМиттал Темиртау” билан инвестициявий ҳамкорлик шартномаси тўхтатилишини билдирган. Шундан кўп ўтмай, "АрселорМиттал Темиртау" эгаси ўзгарди, ширкат ҳам "Қармет"
этиб қайта номланди.

XS
SM
MD
LG