Ссылки доступа

Манғистаудаги қорақалпоқ диаспораси раҳбари Ниетбай Ўразбаев Олмаотада вафот этди


Ўзбекистонда 2022 йил ёзида Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган оммавий намойишларидан сўнг Ўразбоев сиртдан 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Қозоғистоннинг Манғистау вилоятидаги қорақалпоқ диаспораси етакчиси Ниетбай Ўразбоев 9 январь куни Олмаотадаги касалхонада вафот этди.

Бу ҳақда қорақалпоқ диаспораси вакили Оқилбек Муратбай Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди. Унинг айтишича, Ниетбай Ўразбоев сўнгги пайтларда Олмаотада қизининг уйида яшаётган эди, чунки у Ўзбекистон махсус хизматлари уни Ақтаудаги уйидан яширинча ўғирлаб кетишидан хавфсираган.

“У ҳатто касалхонага боришдан қўрқарди. Жума куни у тўсатдан бетоб бўлиб қолди, икки кун жонлантириш бўлимида ётди. Якшанба куни у умумий палатага ўтказилди. Бугун эрталаб у билан гаплашганимда, ўзини яхши ҳис қилаётган эди”, деди Оқилбек Муратбай Озодлик билан суҳбатда.

Ўзбекистонда 2022 йил ёзида Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган оммавий намойишларидан сўнг Ўразбоев сиртдан 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Муратбайнинг сўзларига кўра, сўнгги бир ярим йил давомида Тошкент Ўразбоевни Қозоғистон фуқаролигидан маҳрум қилиб, Ўзбекистонга экстрадиция қилишга ҳаракат қилаётган эди. Ўзбекистонда у конституциявий тузумга тажовузда айбланган. Ўразбоевнинг ўзи бу айбловларни рад этаётган эди.

XS
SM
MD
LG