Ссылки доступа

ОАВ: Назарбоевнинг жияни Самат Абишнинг иши судга оширилди 


Абиш 2022 йилдаги январь воқеалари жараёнида мансаб ваколатларини суиистеъмол қилганликда айбланмоқда.

Қозоғистон Бош прокуратураси Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг собиқ биринчи ўринбосари Самат Абишга нисбатан терговга қадар текширувни якунлади.

Иш судга узатилгани ҳақида Kazinform ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Абиш 2022 йилдаги январь воқеалари жараёнида мансаб ваколатларини суиистеъмол қилганликда айбланмоқда. Прокуратура, "ишдаги асосий ҳужжатлар махфий эканлигини" рўкач қилиб, бошқа тафсилотларни ошкор қилмаган.

Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг жияни Самат Абиш Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасидан январь воқеаларидан сўнг озод қилинган.

43 ёшли Самат Абиш қўмита раисининг биринчи ўринбосари лавозимини 2015 йилдан бери эгаллаб турган эди, унгача қарийб уч йил раис ўринбосари бўлган. Абиш 2000 йилдан бери миллий хавфсизлик тизимида ишлаган.

Собиқ президентнинг укаси Сатибалди Назарбоевнинг ўғли бўлмиш Самат Абиш 2017 йилда амакиси – Нурсултон Назарбоев қўлидан генерал-лейтенант погонларини олган.

XS
SM
MD
LG