Ссылки доступа

Россияда "Ватандош" ўзбеклар жамияти раҳбарига нисбатан жиноят иши очилди


Усмон Баратов Украина урушида қатнашаётган Россия ҳарбийларини ҳақорат қилганликда айбланмоқда
Усмон Баратов Украина урушида қатнашаётган Россия ҳарбийларини ҳақорат қилганликда айбланмоқда

Россия Тергов қўмитаси "Ватандош" ўзбеклар жамияти раҳбари Усмон Баратовга нисбатан жиноят иши очди. Бир неча кун олдин Баратовга нисбатан жиноят иши қўзғатиш тўғрисида қўмита раиси Александр Бастрикин шахсан кўрсатма бергани хабар қилинган эди.

Баратов ижтимоий тармоқда Россияда тухум нархи кескин ошиб кетганига оид карикатурани чоп этгани ортидан “махсус ҳарбий амалиёт иштирокчиларини ҳақорат қилишда” айбланмоқда.

Декабрда Баратов “Одноклассники” тармоғига жойлаштирган картикатурада "Тухум бўлиши учун хўрозларни урушдан қайтаринглар" деяётган товуқлар акс этган эди.

Бу суратга кремлпараст блогерлар ва миллатчилар эътибор қаратган ҳамда тергов қўмитаси раиси Бастрикинга ариза киритишганди. Шундан сўнг Усмон Баратов қўлга олинган.

Баратов ўзига нисбатан билдирилган айбловни шарҳлар экан: “Товуқларнинг сатирик сурати махсус ҳарбий амалиёт иштирокчиларига ҳеч қандай тарзда алоқадор эмас”, деб билдирди.

Ўз навбатида дума раисининг ўринбосари Пётр Толстой миллий жамоалар ва диаспоралар ташкилотларини жиноий структураларга тенглаштиришни таклиф қилмоқда. Унга кўра, Россияда “миллатлараро либерализмга” барҳам бериш ва “бу каби ташкилотларни тугатиш” зарур.

XS
SM
MD
LG