Ссылки доступа

Россияга учаётган бизнес-жет Афғонистонда ҳалокатга учради


Сўнгги хабарларга кўра, 4 нафар экипаж аъзоси тирик топилган: икки учувчи ва икки шифокор. Икки нафар йўловчининг тақдири ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда. 

Ҳиндистоннинг Гая шаҳридан Россияга санитар рейсини амалга ошираётган Falcon самолёти Афғонистонда ҳалокатга учради.

Ҳаво кемаси 20 январь куни кечқурун Афғонистон ҳаво ҳудудида радарлардан ғойиб бўлган.

Falcon 10 (RA-09011) самолёти Россия фуқаролик самолётлари давлат реэстрида рўйхатга олинган, дея хабар берди Федерал ҳаво транспорти агентлиги («Росавиация»). Бортда 6 нафар Россия фуқароси: 4 нафар экипаж аъзоси ва 2 нафар йўловчи бўлган.

Самолёт Гая (Ҳиндистон) — Тошкент (Ўзбекистон) — Жуковский (Россия) йўналиши бўйича чартер рейсини амалга ошираётган эди.

«Учувчилар техник носозликлар туфайли Тожикистон чегарасини кесиб ўтиш вақтида режадан ташқари қўнишни режалаштиргани ҳақида хабар берган. Бироқ кейинчалик самолёт ҳақида қўшимча маълумот бўлмаган. Ҳаво кемаси охирги марта Афғонистон чегарасига яқинлашганда радарда кўрсатилган», — дейилади хабарда.

Бадахшон ахборот ва маданият департаменти раҳбари Забиҳуллоҳ Амирий воқеа жойида қутқарув гуруҳи иш олиб бораётганини тасдиқлаган.

Сўнгги хабарларга кўра, 4 нафар экипаж аъзоси тирик топилган: икки учувчи ва икки шифокор. Икки нафар йўловчининг тақдири ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.

XS
SM
MD
LG