Ссылки доступа

ОАВ: Ишдан бўшатилган Олий суд раиси ўринбосари «Адолат» партияси раиси этиб сайланди


 Робахон Маҳмудова
Робахон Маҳмудова

Ўзбекистон Сенатининг 19 январь кунги ялпи мажлисида Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Робахон Маҳмудовани лавозимдан озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Сенат йиғилишида билдирилишича, Маҳмудовани бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида президент Мирзиёев тақдимнома киритган.

Маҳмудовани «Адолат» партияси раиси этиб сайланди.

1958 йилда Фарғона шаҳрида туғилган Робахон Маҳмудова, 2020 йил июль ойидан буён Ўзбекистон Олий суди раисининг биринчи ўринбосари – Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимида ишлаб келаётганди.

У 2023 йил 9 июнда ўтган президентлик сайловида “Адолат” партиясидан номзод сифатида иштирок этган. Ўшанда Робахон Маҳмудова 4,43 фоиз “овоз олиб”, президент Мирзиёевдан кейинги иккинчи ўринни эгаллаганди.

Собиқ депутат Расул Кушербаев ижтимоий тармоқда Маҳмудованинг “Адолат” партиясига раис бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги хабарларни шарҳлар экан “Маҳмудованинг ушбу партиядан президентликка номзод этиб кўрсатилгани ҳам қонунийлик нуқтаи назаридан сўроқ остига олинганди. Энди ҳаммаси "текис" кетса керак”, деб фикр билдирган.

Президентлик сайловини кузатиш бўйича ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси Ўзбекистонда ўтказилган сайловларнинг бирортасини ҳолис, адолатли ва демократик деб баҳолаган эмас. Жумладан, ДИИҲБ ўтказилган президент сайловида сиёсий рақобат бўлмагани, сайлов иштирокчилари орасида мазмунли мулоқот етишмагани, сайлов куни жиддий процессуал қоидабузарликлар кузатилгани, овоз бериш, овозларни санаш ва якуний жараёнларда сайловнинг муҳим жиҳатларига эътибор берилмаганини танқид қилган.

XS
SM
MD
LG