Ссылки доступа

Қозоғистонда ЙТҲда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди


Қозоғистондаги ЙТҲда ўзбекистонлик оила ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Ғарбий Қозоғистон вилояти полиция департаменти.

20 январ куни соат 17:00 атрофида Уралск — Атирау трассасининг Акжайик районидан ўтган қисмида ЙТҲ рўй берган. Ўзбекистоннинг 41 ёшли фуқароси бошқарувидаги Mazda CX-7 Самал посёлкаси ҳудудида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, юк машинасига тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида Mazda CX-7 автомашинаси ҳайдовчиси - 41 ёшли эркак, 39 ёшли аёл ва 11 ёшли бола воқеа жойида ҳалок бўлган. Машинада бўлган 14 ёшли яна бир бола тирик қолган. У шифохонага ётқизилган.

Хабарда айтилишича, уларнинг барчаси бир оиланинг аъзолари бўлган.

Машинадагиларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлишган. Ҳолат юзасидан текширув бошланган.

Шунингдек, Қозоғистон ғарбида автоҳалокатда ўзбекистонлик аёл вафот этди.

Автоҳалокат «Атирау — Астрахан» трассасида 20 январ куни кечга яқин содир бўлган. 31 ёшли ўзбекистонлик ҳайдовчи Chevrolet Cobalt машинасида бошқарувни йўқотиб, Mercedes Benz Actros юк машинасига тўқнашган. ЙТҲ натижасида 41 ёшли аёл вафот этган. Яна икки йўловчига тез ёрдам кўрсатилган.

XS
SM
MD
LG