Ссылки доступа

Қирғизистонда аскарни калтаклаган уч ҳарбий зобит ҳибсга олинди


Қирғизистон ҳарбийлари
Қирғизистон ҳарбийлари

Мазкур ҳолат юзасидан «Қийноққа солиш» моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, Ҳарбий прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисмларидан бирида уч нафар зобит аскарни калтаклаганликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан «Қийноққа солиш» моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, Ҳарбий прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳодиса қайси қисмда содир бўлгани айтилмаган.

Қирғизистондаги ҳарбий қисмларда қурол билан эҳтиётсизлик ёки уставдан ташқари муомала билан боғлиқ фожиалар учраб туради.

Масалан, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳарбий қисмида 2022 йилнинг июнь ойида сафдошлари томондан калтакланган ҳарбий хизматчининг сийдик пуфаги ёрилиб кетган. Гарчи айбдор аниқланган бўлса-да, жиноий иш томонларнинг ярашуви сабабли тўхтатилган.

2023 йил декабрь ойида Қирғизистон мудофаа вазири Бактибек Бекболотов ҳарбий қисмларида уставдан ташқари муомалага ("дедовщина"га) чек қўйиш бўйича иш фаол олиб бораётганини билдирган. Унинг сўзларига кўра, бу борадаги ижобий натижаларга Қирғизистонда ҳарбий хизматга чақирувнинг кўп тизимлилигини бекор қилиш орқали эришилмоқда.

XS
SM
MD
LG