Ссылки доступа

Қирғизистон жанубида 14 ёшли қизни зўрлаган эркак ҳибсга олинди


Бир йил аввал Қирғизистонда болаларга нисбатан зўравонлик учун жавобгарлик кучайтирилган эди. 

Қирғизистоннинг Боткен вилояти Сулукта шаҳрида 14 ёшли қизни зўрлаганликда гумонланган маҳаллий турғун ҳибсга олинди. Бу ҳақда Озодликка вилоят ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қиз зўрлангани ҳақида ҳуқуқ-тартибот идораларига унинг отаси хабар берган. Воқеа 14 январь куни содир бўлган. "Номусга тегиш" моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи сифатида 31 ёшли маҳаллий турғун ҳибсга олинган. Тегишли экспертиза тайинланган, тергов давом этмоқда.

2023 йил сентябрь ойида БМТнинг Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитаси Қирғизистонда “жазосизлик урф бўлаётганидан чуқур хавотир” билдирган эди. Қўмита қирғиз ҳукуматини барча вояга етмаган жабрланувчиларни “қонунга мувофиқ ҳимоя ва ёрдам" билан таъминлашга чақирган.

Бир йил аввал Қирғизистонда болаларга нисбатан зўравонлик учун жавобгарлик кучайтирилган эди.

XS
SM
MD
LG