Ссылки доступа

NYT: АҚШ Шимолий Корея ракеталари Россияга берилишидан хавотирда


Украина ҳаво мудофааси уриб туширган Шимолий Корея ракетасининг қолдиқлари
Украина ҳаво мудофааси уриб туширган Шимолий Корея ракетасининг қолдиқлари

КХДР аллақачон Россияга катта ҳажмда артиллерия снарядларини етказиб бермоқда, аммо айнан баллистик ракеталар жанг майдонидаги кучлар мувозанатига жиддий таъсир қилади.

Пентагон ва НАТО Шимолий Корея Россияга ракеталарини етказиб бериши мумкинлигидан хавотирда. Бу ракеталар Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун жиддий қийинчиликлар туғдириши мумкин.

Бу ҳақда New York Times Пентагон ва НАТОдаги манбаларига таяниб ёзмоқда.

Нашрнинг суҳбатдошларига кўра, сифат жиҳатидан Россиянинг бошқариладиган ракеталаридан кам бўлмаган Шимолий Корея ракеталари Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини енгиб ўтишда қўл келиши мумкин. Украина ҳаво мудофааси асосан Ғарбнинг тизимларидан ташкил топган.

Ҳисоб-китобларига кўра, ҳозиргача Россия КХДРдан элликтача баллистик ракеталар олган, аммо агар бу сон сезиларли кўпайса, Украина Ғарбда ишлаб чиқарилган ўқ-дориларни сарфлаши керак бўлади. Улан эса камлик қилиши мумкин. Ўтган ҳафта АҚШнинг Европадаги қўшинлари қўмондони генерал Кристофер Гаволи Украина армиясида қишдан ўтиб олишга ҳам етарли аслаҳа борлигини айтган эди. Бироқ Шимолий Кореядан таъминот сезиларли даражада оширилса ва АҚШ Конгресси яқин келажакда Украинага ҳарбий ёрдам пакетини тасдиқламаса, кучлар мувозанати кескин ўзгариши мумкин.

КХДР аллақачон Россияга катта ҳажмда артиллерия снарядларини етказиб бермоқда, аммо айнан баллистик ракеталар жанг майдонидаги кучлар мувозанатига жиддий таъсир қилади.

Россия бу қуроллар эвазига Шимолий Кореяга ҳарбий самолёт ва ракета технологияларини беришга ваъда қилган. Бироқ, АҚШ расмийлари бу ваъдалар ҳали бажарилмаганини тахмин қилмоқда.

XS
SM
MD
LG